Ilm-fan
Szilin universitetining bir guruh paleoantropologlari Oʻzbekistondagi Teshik-Tosh gʻoridan topilgan neandertal bolasi koʻrinishini namoyish etdi.
Bu birinchi bor 3D-restavratsiya yordamida toshga aylangan odam bosh suyagini kompyuterda tiklanishidir.
Taxminan 300 ming - 40 ming yil oldin yashagan 8-9 yoshli neandertalga tegishli boʻlgan toshga aylangan bosh suyagi 1938-yilda topilgan. Bu suyak Osiyoda topilgan birinchi neandertal qoldigʻidir. Uning kashfiyoti neandertallarning sharqqa koʻchishini isbotlagan.
Jamiyat
Madaniyat
Ilm-fan
Jamiyat
Ilm-fan
Siyosat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
//
1 Izoh
Мухтар Худайкулов
06:01 / 01.01.1970
ТЕШИКТОШДА ТОПИЛГАН БОЛА Таниқли қадимшунос олим Аҳмадали Асқаровнинг маълумот беришича, Ўзбекистон жанубидаги Бойсун тоғининг Тешиктош ғорида қадимги тош даврига оид бир қабр топилган. Уни очиб кўрганларида бу ерга тўққиз яшар ўғил бола дафн этилгани маълум бўлади. Бола жасадининг атрофи тоғ қўчқорлари ва кийикларининг шохлари билан ўраб қўйилган эди. Бу – ўша қадимги давр одамларининг овчилик билан машғул бўлганликларини ва шунинг учун ҳам қабрга ўзлари учун муқаддас бўлган ҳайвонларнинг шохларини қўйганликларини кўрсатади. “Тешиктош ғоридан топилган тўққиз яшар неандерталь (тош даврига оид) бола жасадининг топилиши жаҳон тарихида буюк кашфиёт бўлди,– деб ёзади олим. – Чунки жаҳон олимлари орасида яқин пайтларгача ҳам одамнинг пайдо бўлиши илмий назарияси атрофида тортишувлар давом этиб келарди. Айниқса, одамзодни олий ва паст ирқларга бўлиб, олий ирқ вакиллари паст ирқ вакиллари устидан доимо ҳукмрон бўлмоқлари керак, деган реакцион ирқчилик ғояси олға сурилган эди. Аслида кишилик тарихида учта ирқ бор – оврўпа, негр ва мўғул ирқлари. Улар Ер куррасининг ҳар хил минтақаларида бир вақтда пайдо бўлган. Уларнинг биронтаси ҳам ўзининг олий ирққа мансублигини исботлай олмайди. Тешиктошда топилган бола жасади фашист мафкурачиларининг бу даъвосини чиппакка чиқарди. Барча миллат ва элатларнинг ўз бошидан қачонлардир одамзоднинг тош даври босқичини босиб ўтганлиги яна бир бор исботланди”. Эй, бундан юз минг йил бурун Тешиктошда туғилиб, ҳали дунёга тўймай ўтган болакай, шунча замонлардан сўнг ўз устухон суякларинг келгуси авлодлар учун азиз бўлишини, фанга бу қадар хизмат қилишини билармидинг?