
Madaniyat
Маданий мерос объектларининг 382 таси ёки 26 фоизида муҳофаза белгилари ўрнатилмаган. Яккабоғ туманидаги XII-XIV асрларга оид Ёдгор Валламин мадрасаси ёки Касби туманидаги XIV асрда қурилган Катта Сардоба ёдгорликлари шулар жумласидандир.
Вилоятдаги 35 тарихий объект таъмир талаб, авария ҳолатига келиб қолган, 10 та маданий мерос объектидан ноқонуний фойдаланиб келинган. 5 та маданий мерос объектига ноқонуний равишда реклама баннерлари ўрнатилган.
Бундан ташқари, туристлар ташриф буюрадиган 58 та маданий мерос объектида ёнғин хавфсизлиги, 49 тасида санитария қоидалари талаблари бузилгани аниқланди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилиб, уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди. Ўрганишлар давом этмоқда.
Siyosat
Siyosat
Ilm-fan
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
//
Izoh yo‘q