Қизил йўлак, тантанали тақдирлаш, унутилмас шоу – Тошкент халқаро кинофестивали ниҳоясига етди (фотожамланма)

Сақлаш
04:46 / 19.09.2022 911 0

Бугун «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилган «Кино 5 кунда» халқаро танлови ғолиблари кинофестивалнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. 

 

 

Маросим аввалида санъат вакиллари қизил йўлкадан бирин-кетин ўтишди. 

 

 

Шундан сўнг япониялик ижодкор Такеши Китано ҳамда яна бир таниқлик ижодкор Кшиштоф Занусси «Жаҳон кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун» тақдирланди. Шунингдек, «Кинематография фидокори» кўкрак нишони ҳам ўз эгаларига топширилади.

 


 

Тадбир давомида «Кино 5 кунда» халқаро танлови ғолиблари ҳам эълон қилинди.  Улар:

 

 

1-ўрин: Темур Муродов бошчилигидаги ижодий гуруҳ «Касета» қисқа метражли фильми учун 15 минг АҚШ доллари пул мукофоти (Ўзбекистон)

 


2-ўрин: Нариман Тактакулова ва унинг ижодий жамоаси «Тупроқ» қисқа метражли фильми учун 10 минг АҚШ доллари пул мукофоти (Қирғизистон)

 


3-ўрин: Феликс Калменсон ва унинг ижодий жамоаси «Қуёш учун» фильми учун 7 минг АҚШ доллари пул мукофоти (Канада)

 


Тадбир сўнгида машҳур хонандалар томонидан концерт дастури тақдим этилди. Барча қатнашчилар унутилмас шоуга гувоҳ бўлишди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//