Ўзбекистонлик кино ихлосмандлари Tакеши Китано билан жонли, Жонни Депп билан онлайн учрашди

Сақлаш
23:17 / 18.09.2022 725 0

«Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида машҳурлар турли мастер-класслар ташкил этилди. Хусусан, улар орасида таниқли япониялик режиссёр Такеши Китано ҳамда актёр ва кинорежиссёр Жонни Депп бор. 

 

Режиссёр ва истеъдодли сценарийнавис, замонавий кинонинг энг кўзга кўринган намояндаларидан бири Такеши Китано билан учрашув офлайн тарзда ташкил этилди. 


«Бугунги кунда одамлар фильмларни гаджетларининг кичик экранларида томоша қилишни афзал кўришади. Мен фильмларни кинотеатрларда, катта экранларда томоша қилишингизни илтимос қилиб қоламан. Сиз у ерда фильмни, унга хос бўлган маънони бутунлай бошқача идрок этасиз»,  деди Такеши Китано.

 

Шунингдек, кино ихлосмандлари учун реал воқеаларга асосланган Америка драмаси бўлган «Минамата» фильми намойиши бўлиб ўтди. Фильмда Жонни Депп (у ҳам продюсерлик қилган) америкалик фотограф Смит ролини ўйнаган, фильмда у симобдан заҳарланишнинг Минамата, Кумамото, Япония аҳолисига таъсирини кўрсатиб берган. 

 

 

Фильм намойишидан сўнг киноижодкорлар ва актёр Жонни Деппнинг томошабинлар билан онлайн ижодий учрашуви бўлиб ўтди. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//