Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 115 йиллигига бағишланган ижодий кеча ўтказилди

Сақлаш
22:03 / 16.09.2022 896 0

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Тошкент Молия институти ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 115 йиллигига бағишланган адабий, маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

 

Анжуманда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Тошкент молия институти ректори Тўлқин Тешабаев ва бошқалар сўзга чиқди. Улар маърузаларида Абдулла Қаҳҳор ижоди ва асарларининг ўзбек адабиётидаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтишди.

 

 

Шунингдек, ижодий кечада Тошкент молия институти талаба-ёшлари адибнинг “Анор” ҳикояси асосида саҳналаштирилган спектаклдан парча намойиш этишди.  Суратлар ва китоб кўргазмалари билан бойитилган тадбир сўнгида талаба-ёшларга Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан бадиий китоблар тарқатилди.

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//