Ўзбекистонда 4600 дан ортиқ асрий дарахтлар рўйхатга олинган

Сақлаш
18:11 / 27.10.2021 1364 0

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида ёши 100 ва ундан катта бўлган 4600 дан ортиқ дарахт бор. Энг кекса дарахтлар қайси ҳудудларда ўсади ва пойтахтдаги узоқ умр кўрувчиларининг айримлари қандай кўринишга эга, булар ҳақида  “Газета.uz” фотоматериали эълон қилинди.

 

Экология давлат қўмитаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси (Давбионазорат) маълумотларига кўра, 2020 йил баҳорида Ўзбекистонда ёши 100 ва ундан катта бўлган 4682 туп дарахт бор эди. Уларнинг кўпчилиги Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ўсади ва асосан арчалардан иборат.

 

Давлат биологик назорати раҳбари Абдурашид Содиқов  маълум қилишича, ёши 100 ва ундан катта бўлган барча дарахтлар давлат муҳофазасига олинган. Дарахтларнинг навбатдаги инвентаризацияси (текшируви ўтказиш) 2022 йилнинг баҳорида, ўсимликларнинг вегетация даврида бўлиб ўтади – шундан кейин қанча дарахт ўсишда давом этаётгани ва қанчаси нобуд бўлгани маълум бўлади.

 

Тошкентдаги юз ёшдан ошаётган дарахтлар асосан шаҳар марказида тўпланган.

 

 

Масалан, Княз Романов саройи ҳудудида юз ёшдан ошган 14 туп дарахт ўсади. Улар орасида 8 та эман, 4 та чинор, Қрим қарағайи ва каштан бор. Сарой ҳудуди яқинида яна уч туп эман дарахти ва икки туп фахрий ёшдаги чинорлар жойлашган.

Ҳар бир дарахтнинг алоҳида маълумотлари бўлиб, уларда дарахтнинг тури ва экилган йили кўрсатилган.

 

       

 

Кўплаб узоқ умр кўрадиган ўсимликларнинг ташқи қиёфаси дарахтларга бўлган муносабатни кўрсатиб беради. Агарда дарахт бирон бир муҳофаза қилинадиган объект ҳудудида жойлашмаган бўлса, кўп ҳолларда унинг кўриниши ёмон ҳолатда бўлади.

 

Ўсимликларда касаллик аломатлари ва тажрибасизлик билан буталган ҳолатлар учраб туради. Табиат ёдгорликлари яқинида реклама видео экранларининг ўрнатилиши тадбиркорларнинг манфаатлари номоддий қадриятлар, мерос ва биохилмахилликдан устун эканини англатади.

 


https://www.gazeta.uz/sp/23007874/img/tild3961-3933-4763-b036-316431633437__img_6202.jpg        https://www.gazeta.uz/sp/23007874/img/tild6265-6466-4238-a334-663538303262__img_6212.jpg

Муҳофаза қилинадиган ҳудудлардан ташқарида мўъжизавий тарзда сақланиб қолган эски дарахтлар ҳам бор. Улардан бири – қари эман дарахти Яҳё Ғуломов кўчасидаги 11-уй ёнида ўсади.


https://www.gazeta.uz/sp/23007874/img/tild3962-3864-4366-b437-363063623366__img_6274.jpg   

 

Биз ушбу маълумотлар орқали пойтахтдаги асрий дарахтларнинг сақланишини назорат қилиш имконига эга бўламиз. Дарахтларни асраш эса барчамизнинг вазифамиз.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//