Маданият
Фарғона вилояти божхона бошқармаси «Андархон» чегара божхона пости орқали қўшни давлатга 22 турдаги 50 га яқин рангли металлдан ясалган маданий бойликларни олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси «Андархон» чегара божхона пости ходимлари томонидан пост орқали қўшни давлатга чиқиш мақсадида ҳаракатланаётган Ф. М. га тегишли қўл юклари божхона назоратидан ўтказилган. Натижада унинг қўл юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларацияси билан декларацияланмаган ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 22 турдаги 50 га яқин рангли металлдан ясалган маданий бойликлар борлиги аниқланган.
Маданий мерос агентлиги мутахассислари хулосасига кўра, ушбу товарларнинг 36 донаси бадиий қийматга эга бўлган ҳамда 8 таси бадиий қийматга ва тарихий аҳамиятга эга бўлган буюмлар эканлиги маълум бўлди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шавкатжон Сотволдиевнинг маълумотига қараганда, Ўзбекистон Республикасининг «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Қонунига асосан бадиий қийматга ҳамда тарихий аҳамиятга эга маҳсулотларни мамлакатимиздан олиб чиқилиши тақиқланган.
Айни кунларда мазкур ҳолат юзасидан Ф. М.га нисбатан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ