Жамият
Қашқадарёда пора олишни рад этиб, бу ҳақда раҳбариятига маълум қилган профилактика инспектори тақдирланди, деб хабар беради вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 10 июнь куни Чироқчи туман ИИБ профилактика инспектори Нурбек Оқназаров «Лангар» МФЙда хизмат олиб бораётганда Самарқанд вилоятига тегишли «Нива» русумли автомашинага дуч келган. Мулоқот давомида ҳайдовчи ўзини Б.П. деб таништириб, тегишли ҳужжатлари йўқлигини билдирган.
Автомашинада эса икки нафар вояга етмаган болалар бўлиб, улар Чироқчи тумани «Хонтепа» қишлоғида яшовчи Р.М. ва А.С. экани, улар коврак ўсимлигини йиғиш учун кетаётгани маълум бўлган.
Инспектор аниқланган ҳолатлар — автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқариш ва вояга етмаган шахсларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари бўйича ҳужжатлар расмийлаштирган. Самарқанд вилояти Нуробод туманида яшовчи фуқаро Б.П. профилактика инспекторига ишни ўз фойдасига ҳал этиш эвазига пора таклиф қилган. Инспектор унга бу иши жиноят эканини айтган. Натижада профилактика инспектори Нурбек Оқназаров бу ҳақда Чироқчи туман ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ, Чироқчи туман ИИБ ва прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.П. профилактика инспекторининг хизмат хонасида 5,5 миллион сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида берган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Чироқчи туман прокуратураси томонидан фуқаро Б.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
«Хизмат вазифасига виждонан ва сидқидилдан ёндашиб, коррупцион ҳолатни олдини олгани ва фуқароларда ички ишлар органларига бўлган ишончни мустаҳкамлагани учун катта лейтенант Нурбек Оқназаров бошқарма раҳбарияти томонидан пул мукофоти билан тақдирланди», дейилади хабарда.
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ