Тошкент халқаро аэропортида реконструкциядан сўнг учта автотураргоҳ очилди

Сақлаш
15:39 / 13.09.2022 559 0

Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш зали олдида 175 ўринли янги автотураргоҳ қурилди ва мавжуд 122 ўринли автотураргоҳ реконструкция қилинди.

 

Қайд этилишича, аэропорт олди ҳудудининг янги лойиҳасига асосан автотураргоҳлардаги жойлар сони 187 фоизга — 336 тадан 630 тагача кўпайтирилди. Кетиш ва келиш заллари орасидаги ёпиқ автотураргоҳ меҳмонхонага ва меҳмонхонадан ташишни амалга оширувчи туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун ажратилади.


Бошқарув компанияси томонидан тўхташ жойи локацияси ва тўхтаб туриш давомийлигини (соат, кун) ҳисобга олган ҳолда тарифлар ўрнатилди. 

 

Хусусан, энг яқин учта автотураргоҳда бир соат (учиб келиш, учиб кетиш, IBK "Toshkent-AERO") туриш 10 000 сўм бўлади. Олисдаги учта автотураргоҳ учун (“Учиш комплекси”, “Рухсатномалар бериш бюроси” ва “Яшил зона”) — 5 000 сўм. Шу билан бирга, барча автотураргоҳларда дастлабки 10 дақиқа бепул бўлади. Масалан, эстакада ёпиқ бўлса, таксилар, шунингдек, шахсий автомобиллар ёки туристик автобуслар учиб кетиш залидаги тўхташ жойига мутлақо бепул кириб, йўловчини қолдиришлари мумкин бўлади. Кунлик тўлов энг яқин автотураргоҳларда 100 000 сўм, олисдаги автотураргоҳларда 50 000 сўм этиб белгиланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//