БАА Самарқанд инфратузилмасини яхшилаш учун 300 млн доллар ажратди

Сақлаш
14:30 / 13.09.2022 640 0

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш учун БААнинг Абу-Даби тараққиёт жамғармасидан кредит жалб қилинишини маъқуллади.

 

Лойиҳа Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда БААга ташрифи чоғида имзоланган имзоланган инвестиция шартномасида назарда тутилган эди. Кредитнинг умумий миқдори 1,1 миллиард дирҳамни (299,4 миллион долларни) ташкил қилади. Маблағлар йиллик 2,5 фоиз ставкада, 4 йиллик имтиёзли давр билан 17 йилга берилади.

 

Лойиҳа тўрт йил (2022–2026 йиллар) давомида амалга оширилади.

 

Сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш қисми «Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ ва вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, йўл тармоқларини модернизация қилиш қисми эса давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

 

Лойиҳа доирасида Ўзбекистонга олиб кирилаётган товарлар ва ускуналар божхона божидан озод қилинади. Бундан ташқари, давлат иштирокчи компанияларга улар томонидан тўланган ҚҚС суммалари учун компенсация тўлайди – бунинг учун 42,76 миллион доллар ажратилиши кўзда тутилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//