Бухорода муҳтож ва эҳтиёжманд оилаларга 440 ўринли ижтимоий ётоқхона топширилди

Сақлаш
20:59 / 12.09.2022 572 0

Бухоро шаҳридаги собиқ «Бухоротекс» фабрикасига қарашли иншоотлардан бирининг ўрнида замонавий қиёфада барпо қилинган ижтимоий ётоқхона фойдаланишга топширилди.

 

Қайд этилишича, Саноатчилар кўчасида жойлашган уч қаватдан иборат иншоот шу кунга қадар абгор ҳолда бўлган. 

 

«Лойиҳа давлат бюджети ҳисобидан 6 миллиард 320 миллион сўмга молиялаштирилди. Ижтимоий ётоқхона 440 ўринга мўлжалланган бўлиб, 100 хонадан иборат. 

 

Мукаммал таъмирдан чиқарилган иншоот бугунга келиб умумий қиймати 2 миллиард сўмга яқин сармоя эвазига зарур инвентарлар билан жиҳозланди. Унда маърифат ва маънавият хонаси, шинам ошхона, шунингдек, санитария-гигиена тармоғи ҳам бор. Бунда зарур инфратузилма — табиий газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви шай ҳолатга келтирилган», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//