Жамият
Ўзгидромет маркази ҳафта давомида – 12 сентябрдан 16 сентябргача бўлган давраги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, ҳафта давомида об-ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади. 11 сентябрь кундуз куни Ўзбекистон бўйича Волга бўйи ҳудудларидан кириб келган совуқ антициклон натижасида +23…+28 атрофида бўлган ҳарорат билан нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол 15−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.
Республика бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғади, баланд тоғларнинг баъзи жойларида ёмғир қорга айланиши мумкин.
Шунингдек, мамлакат бўйича 13 сентябрда кечаси ва эрталаб совуқ антициклон таъсири сақланиб туради, ҳаво ҳарорати +10…+13 ни ташкил этади. Кундузи антициклон республика ҳудудидан чекиниши бошлайди ва ҳаво +28…+30 гача исийди.
«14 сентябрдан ва иш ҳафтасининг охиригача республика бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечалари ҳаво ҳарорати +12…+17, кундуз кунлари +29…+34 атрофида бўлади», – дейилади хабарда.
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ