Маданият
Сурхондарё вилоятида бошланган “Маънавият фестивали” доирасида Термиз шаҳар Санъат саройида “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда ёш авлод вакиллари Ўзбекистон Қаҳрамонлари билан учрашди, ёшлар қаҳрамонларнинг ибратли ҳаёт йўли, чеккан шарафли машаққатлари, ютуқлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишди.
Тақдимотни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов очиб берди. Тадбирда сурхондарёлик Ўзбекистон Қаҳрамонлари Исохон Баҳромов, Аҳмад Нарзуллаев, Ҳамза Маҳкамов ҳамда Раҳмон Муҳаммадиев, Юсуф Зияевларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Шунингдек, тадбирда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, актёр Турғун Бекназаров, хонандалар Дилфуза Раҳимова, Ирода Искандарова ҳамда “Сурхон” гуруҳи иштирок этди.
Сўзга чиққанлар Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида чоп этилган “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” китоби ҳақида тўхталиб, мазкур китоб-альбом миллатимиз қаҳрамонларига эҳтиром сифатида яратилгани, унда Ватанимиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшиб, “Ўзбекистон Қаҳрамони” юксак унвони ҳамда “Олтин Юлдуз” медали билан тақдирланган бир юз уч нафар юртдошимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинишини таъкидлашди.
Маънавий-маърифий учрашув даомида халқимиз ардоғидаги санъаткорлар ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этди. Айниқса, ёш истеъдод соҳиблари ижросидаги куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ