Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади

Сақлаш
21:57 / 09.09.2022 607 0

Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати пасаяди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

 

Жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат +32…+35 даража атрофида бўлади. Фақат республиканинг ғарбий ҳудудлари бўйича Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади.

 

Шанба ва якшанба кунлари нам ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларига тарқалади ва ҳафта охирида кузги салқин сифатида ўзини намоён этади.

 

11 сентябрда осмонда кузги булутлар пайдо бўлади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. 11−12 сентябрда Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда ва республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади.

 

Фронт кириб келишида 10−11 сентябрь кунлари шамол 15−18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади, шанба куни Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20−23 м/с га етиши мумкин.

 

Республика ҳудудининг катта қисмида якшанба кунига келиб кундуз кунги ҳарорат +23…+28 даражагача пасаяди. Душанбага келиб тунги ҳарорат ўзининг минимумига, +10…+13 даражагача тушади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//