Жамият
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида автомобиль йўлида хавфли манёврлар қилиб ҳаракатланган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда Ургутда машиналарни гуруҳ-гуруҳ бўлиб, манёвр билан бошқараётган ҳайдовчиларнинг видеоси тарқалганди. Видеода бир нечта «Lacetti» автомобили бошқа ҳайдовчиларга халақит берган ҳолда, аварияли ҳолатни юзага келтириб ҳаракатланганини кўриш мумкин эди. Уларнинг баъзилари дрифт ҳам уюштирган бўлса, айримлари, катта тезликда қайрилиб олиш манёврларини бажарган.
Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан ушбу шахслар нисбатан ишлар кўриб чиқилган. Суд қарорига кўра, гуруҳ-гуруҳ бўлиб, манёвр билан бошқарган 11 нафар ҳайдовчиларрнинг 8 нафарига 15 суткадан, 3 нафарига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ