Жамият
АОКАда 8 сентябрь куни Талабаларни турар-жой билан таъминлаш, ижара ва тўлов-контракт масалалари юзасидан ўтказилган матбмуот анжмунида Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар ижара субсидиясининг шартномасиз варианти устида иш олиб борилаётганини маъулм қилди.
Вазир ўзининг ваколатидан келиб чиқиб, агар университетлар зиммасига олса, шартнома талаб қилмасдан ижара субсидиялари пулларини уларнинг пластик карталарига ўтказиб берилиши ҳақида гапирди.
«Ижара қимматлашди, буни тан олиш керак. Шуларнинг ҳисобга олиб муҳтарам президентимиз аҳоли энди ўйлаб кўраётган бўлса, комфорт ҳаётдан чиқишни хоҳламаётган бўлса, давлат фуқароларни ҳимоя қилади деб ижара тизими жорий қилди. Менга берилган ваколат нуқтаи назардан ҳурматли талабаларимизга, уларнинг ота-оналарига айтмоқчиман, раҳбарият шунақа топшириқ бердики, эндиги босқичда агар университетлар зиммасига олса, шартномани ҳам талаб [қилмаймиз]. Ҳозир лойиҳа устида ишланяпти, фақат озгина тоқатсизлик синдромини сезяпмиз. Ишланяптики, умуман шартнома талаб [қилинмайди], [бу] қандай бўлади? Аудиторияда бир гуруҳда 25 нафар талаба бўладиган бўлса, ўзлари қарор қилади. Айтайлик, мана бизда 10 нафар ижарага турадиган курсдошларимиз бор. Шундан 60 фоизига — 6 нафарига субсидия берилсин деб гуруҳ қарор қилсин. Бир-биринг шароитини билади-ку, унинг ранг-рўйи, кийган кийими — ҳаммаси қандай оилага мансублигини кўрсатиб туради-ку? Ўзлари қарор қиладида уни факултетга беради, факултет илмий кенгашга чиқарадида, кенгаш қарори билан тўғридан-тўғри қонунчиликда қандай бўлса, 9−10 ой пластигига Тошкент шаҳрида 300 минг тушиб туради. Бу ижарага турган пулининг ярмини қоплайди. Биз ҳам биламиз, бугун ижара бир кишига 600 минг сўмдан кам эмас. Ярмини давлат субсидия қилиб қоплаб берадиган бўляпти. Вилоятларда эса 150 минг сўм» — деди Абдуқодир Тошқулов.
Шунингдек, у «Soliq uz» платформаси ҳақида гапириб, шартномани солиқ тўламасдан онлайн қилиш мумкинлигини айтди. Талабаларнинг ҳужжат ва платформа билан ишлашни ўрганиш кераклигини таъкидлади.
«Ҳозир „Soliq uz“ платформаси орқали шартномани онлайн қилиш мумикин, солиқ тўланмайди. Вазир сифатида айтяпман, ҳужжат билан, платформа билан ишлашга талабаларимиз ўргансин. Бу шартнома унга фақат ижтимоий двидент беради. Керак бўлса, уйига талабани ижарага қўйган хонадонларга нимадир имтиёз беришни таклиф қиляпмиз», — деди вазир.
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ