Тунги клубда содир бўлган жанжалда бир киши вафот этгани рад этилди

Сақлаш
16:26 / 09.09.2022 588 0

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Bassiane тунги клуби олдида бир гуруҳ фуқаролар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, тунги клуб олдида жанжал қилган барча шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

 

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 7 август куни фуқаро Э.Б. таниши билан Самарқанд шаҳрида жойлашган Bassiane номли тунги клубга дам олиш мақсадида кирмоқчи бўлганда, клуб қўриқчиси Р.М. уларни клубга киритмаслигини айтиб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган. Шунингдек, бир гуруҳ шериклари билан уларни уриб, тан жароҳати етказган.

 

«Жанжалда бир киши вафот этганлиги тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», – дейилади вилоят ИИБ ахборотида.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.М. ва бошқа шахсларга нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//