Жамият
Самарқанд–Тошкент–Самарқанд йўналишида «Афросиёб» поездларининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 14–18 сентябрь Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланган ШҲТ аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ва йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида 767/768-сонли Самарқанд–Тошкент–Самарқанд йўналишида «Афросиёб» тезюрар поездлари ҳаракати 12 сентябрдан 18 сентябргача 7 та рейсга йўлга қўйилади.
Рейслар қуйидаги вақт оралиғида ҳаракатланади:
767-сонли Самарқанд–Тошкент йўналишидаги поезд «Самарқанд» вокзалидан соат 11:08 да жўнаб, «Тошкент–Марказий» вокзалига соат 13:18 да етиб боради.
768-сонли Тошкент–Самарқанд йўналишидаги поезд «Тошкент–Марказий» вокзалидан 13:40 да жўнаб, «Самарқанд» вокзалига соат 15:48 да етиб боради.
Чипталарни нафақат темир йўл кассаларидан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
77548
Жамият
56616
Жамият
55816
Жамият
50886
Жамият
//
Изоҳ йўқ