Зарафшон дарёси балиқларининг нобуд бўлишида “Navoiyazot” АЖ айбланмоқда

Сақлаш
21:49 / 07.09.2022 680 0

Жорий йилнинг 4 сентябр куни Зарафшон дарёсида меъёридан ортиқ ифлосланган сув оқизилганлиги натижада сувдаги тирик жонзотлар нобуд бўлганлиги айтилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хабарига кўра “Навоиязот” АЖ томонидан Зарафшон дарёсига ташланадиган ифлосланган сувлар таркибида азот кислоталарининг миқдори тавсия қилинганидан ортиб кетганлиги натижасида жорий йилнинг 4 сентябр куни Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан ўтувчи қисмида дарёда яшовчи тирик жонзотлар нобуд бўлган.

 

Ҳолатни ўрганиш, сув ҳамда ўлган жонзотлардан наъмуналар олиш мақсадида вилоят ИИБ ва тегишли ташкилотлардан мутахассислар жалб қилиниб, ишчи гуруҳ тузилган. Мутахассислар иштирокида нобуд бўлган жонзотлардан ҳамда Зарафшон дарёсига қуйиладиган оқова сувлардан наъмуналар олиниб, тегишли экспертизалар тайинланган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//