Жамият
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити вақтида Самарқанд шаҳрида 28 та автобус йўналиши ва трамвай ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида саммит муносабати билан вилоят ИИБда фаолияти йўлга қўйилган тезкор штаб матбуот анжуманида маълум қилинди.
Маълум бўлишича, саммит вақтида 4-, 7-, 15-, 24-, 37-, 74-, 93- ва 99-автобуслар қатнови ҳаракати чекланган йўлларда йўналишини ўзгартирган ҳолда ҳаракатланишда давом этади. Ҳаракат чекланмаган йўлларда эса йўналишсиз таксилар ҳаракати тўсиқсиз давом этади.
Қўшимча қилинишича, ШҲТ саммити вақтида Самарқанд шаҳрида масжидлар ёпилиши режалаштирилмаган.
«Саммит ўтадиган ҳудудга яқин бўлган ҳудуддаги масжидларда вазият жума ибодати ўқилмаслигини тақозо қилиб қолса, жамоат яқин атрофдаги масжидга йўналтирилади, бунга тайёргарлик кўрилган», – дейди Самарқанд вилояти бош имом хатиби ўринбосари Хайрулла Сатторов.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77691
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ