Жамият
3 сентябрь куни «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлида «Lacetti» ва «Nexia 2» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда Сирдарё вилояти ИИБ.
Мирзаобод тумани Турғун Аҳмедов МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 22 километрида, «Термиз-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро (1987 йилда туғулган) бошқарувидаги «Lacetti» йўлнинг қарама-қарши йўналишидан келаётган «Nexia» 2 билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида «Nexia 2» автомобили ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.
Яна бир йўловчи Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Авария нима сабабдан юзага келгани эса очиқланмади.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77757
Жамият
56727
Жамият
55950
Жамият
51019
Жамият
//
Изоҳ йўқ