Маданият
Таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит XIV Тошкент халқаро кинофестивалида меҳмон сифатида иштирок этади. Бу ҳақида Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.
У Туркия делегацияси таркибида Тошкентга ташриф буюради ва бошқа турк актёрлари билан бирга кинофестивалнинг асосий тадбирларида иштирок этади. Жорий йилнинг 15 сентябр куни Форумлар саройида тантанали равишда очиладиган «Турк киноси кунлари» шулар жумласидандир.
Туркия делегацияси Тошкентда бир қатор фильмлар намойишини ўтказиб, 16 сентябр куни Урганч шаҳрига жўнаб кетади ва у ерда ҳам 2 кун давомида ўз фильмларини намойиш этади.
Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухаликовга кўра, турк сериалларидаги актёрларнинг кинофестивалга ташрифи Тошкент шаҳар ҳокимлигининг кўмаги билан амалга оширилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ