Жамият
Zamin фонди БМТнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури ва миллий ҳамкорлар кўмаги остида “Тоза ҳавонинг инсон ҳаёти сифати учун аҳамияти” мавзусида муҳокама ўтказди.
Фонд Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ўз кириш сўзида атроф-муҳит ҳолатига ҳар ким жавобгарлигини айтиб, ҳамма биргаликда иш олиб бориши кераклигини таъкидлади.
“Сайёрамиз келажаги – ҳаммамизники, демак, атроф-муҳит ҳолатига ҳар биримиз жавобгармиз, ўзимиздан бошлаб хусусий секторгача, жамоат ташкилотларидан ҳукуматларгача – ҳаммамиз биргаликда иш олиб боришимиз шарт.
Бу борада амалларнинг катта-кичиги йўқ, атроф-муҳит учун барча ҳаракатлар: ўсимликларга зарар етказмаслик ёки кичик дарахт экиш ҳам, катта корхоналарда чиқиндиларни камайтириш ҳам ўта аҳамиятли”, – деди у.
Тадбирда “Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида эришилган натижалар тақдим этилди.
Шунингдек, бу борадаги халқаро тажриба муҳокама қилинди, ҳавони назорат қилиш чора-тадбирларини энг намунали халқаро амалиётга мувофиқ ҳолда такомиллаштириш бўйича келгуси режалар белгилаб олинди.
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ