Битта китоб икки тилда чоп этилганига расмий муносабат билдирилди

Сақлаш
15:52 / 07.09.2022 919 0

Республика таълим маркази битта китоб икки тилда чоп этилганига муносабат билдирди. Бу ҳақида Халқ таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, муҳокамага сабаб бўлган дарслик таълим бошқа тилларда олиб бориладиган (рус, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) мактаблар учун яратилган «Ўзбек тили» дарслиги бўлган.

 

Шунингдек, дарсликларни расмийлаштириш тартибига кўра, дарслик таълим қайси тилда олиб борилса, ўша тилда кириш маълумотлари берилади. Шу боис таълим олиш тили бошқа бўлган мактабларда дарсликнинг кириш маълумотлари 6 хил тилда ёзилиши айтилган.

 

Ижтимоий тармоқда тарқаган дарсликнинг оригинал макети рус тилида бўлганлиги сабабли, дарсликларни расмийлаштириш тартибига кўра, кириш маълумотлари рус тилида берилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари бепул ижарага берилиши ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентга ахборот берилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//