Хорижга чиқиш паспортини олиш тизими осонлаштирилди

Сақлаш
22:51 / 05.09.2022 835 0

Ўзбекистонда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда бир қатор қулайликлар яратилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

 

Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича экстерриториал тамойил асосида исталган Давлат хизматлари маркази ёки ички ишлар органларига мурожаат қилиши мумкин. Қоғоз кўринишидаги ариза-анкетани тўлдириш амалиётидан тўлиқ воз кечилиб, фақатгина электрон сўровнома тўлдириш механизми жорий этилди. Хизмат учун тўловни QR-кодни сканерлаш орқали амалга ошириш мумкин.

 

Бундан ташқари, тақдим этилиши лозим бўлган қатор маълумотнома қисқартирилди. Хусусан, 18−27 ёшдаги ҳарбий хизматга мажбурлар учун — ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхасини тақдим этиш талаби бекор қилинди.

 

Вояга етмаган шахсларга паспорт олиш учун ота-оналар биргаликда мурожаат қилган ҳолларда, улардан нотариал тасдиқланган розиликни талаб қилинмайди.

 

Давлат хизматини кўрсатишнинг тегишли босқичлари автоматик равишда смс-хабар йўллаш орқали хабардор қилиб борилади. ЯИДХП ёки Давлат персоналлаштириш марказининг расмий веб-сайти орқали текшириб олиш имконияти яратилади.

 

Вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш паспорти беришда ушбу вояга етмаганнинг ҳамроҳлик қилувчиси отаси ва (ёки) онаси бўлса, улардан ҳамроҳлик қилувчининг нотариал тасдиқланган мажбурияти талаб этилмайди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//