Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида 3 кунга газ таъминоти узилади

Сақлаш
22:03 / 05.09.2022 593 0

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги айрим ҳудудларда бир неча кунга газ таъминоти узилади.

 

Қайд этилишича, 2022—2023-йиллар куз-қиш мавсумида газ тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида «Жанубий-Ғарбий» ва «Бўзсув-2» ГТСлари орқали табиий газ билан таъминланадиган ҳудудлардаги мавжуд юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариб зичликка ва мустаҳкамликка синаш ишлари олиб борилади.

 

Шу сабабли жори йилнинг  6 сентябр куни соат 08:00 дан 9 сентябр соат 17:00 га қадар тумандаги «Ўртаовул», «Эркин», «Қатортол», «Бўзсув» ва «Туркистон» ҳудудларидаги жами 27 минг 40 та аҳоли хонадонларида, 780 та табиий газ улгуржи истеъмолчиларида ва 93 та ижтимоий соҳа обектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//