Маданият
Тошкент шаҳрида Миллий чолғуларни ишлаб чиқариш созгарлар шаҳарчаси ташкил этилади. Бу ҳақида Президент қарори лойиҳасида қайд этилган.
Мазкур ҳужжат лойиҳасига кўра, созгарлар шаҳарчасини барпо этиш учун Тошкент шаҳридан 2 гектар ер майдони ажратилади.
Шунингдек, Молия вазирлиги 2023 йил 1 февралга қадар созгарлар шаҳарчасини барпо этиш, жумладан, миллий чолғулар музейи, «Ҳунарманд» уюшмаси субъектлари (аъзолари) сифатида рўйхатдан ўтган 20 та уста-ҳунармандларнинг ҳар бирига алоҳида миллий мусиқа чолғуларини ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган бино иншоотларни, хусусан, мусиқа чолғуларини ишлаб чиқариш цехлари, қуритиш хоналари, омбор хоналари ҳамда тайёр маҳсулотларни сотиш учун дўконлар, бундан ташқари «Ҳунарманд» уюшмаси субъектлари (аъзолари) сифатида рўйхатдан ўтган уста-ҳунармандлар учун яшаш хонадонларини қуриш, жиҳозлаш ҳамда созгарлар шаҳарчаси атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида республика бюджетидан Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига 65 млрд сўм маблағ ажратилишини таъминлайди.
Бунда, Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига созгарлар шаҳарчасини барпо этиш учун ажратиладиган маблағлар буюртмачига белгиланган тартибда ўтказиб берилади.
Қайд этилишича, ушбу ҳужжатдан:
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ