Бу йил қанча бола 1-синфда ўқишни бошлади?

Сақлаш
17:34 / 05.09.2022 585 0

 5 сентябрь куни Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 10 085 та мактабда 2022/2023 ўқув йили дарслари бошланди.

 

Жорий ўқув йилида 702 000 нафар болалар умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинди. Уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси ва дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.

 

 

Айтиш лозимки, мактабларда таҳсил олаётган 6 469 737 нафар ўқувчи иштирокида ташкил этилаётган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида маҳаллий ҳокимликлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

 

 

Мазкур “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ташкил этилиб, унда халқ ардоғидаги инсонлар, мактабларнинг кўзга кўринган битирувчилари ҳамда давлат идоралари раҳбарлари қатнашди.

 

 

Шунингдек, республикадаги барча умумтаълим мактабларида 2022/2023 ўқув йилининг биринчи дарс соати – “Мустақил дарслари” ўтказилди. Ушбу дарсларда истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, ёшлар томонидан қўлга киритилган катта ғалабалар ҳамда миллий тарихнинг ёрқин лавҳалари ҳақида сўз юритилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//