Маданият
Маданий мерос агентлиги томонидан яна бир археология объектига зарар етказаётган шахслар тўхтатиб қолинди. Самарқанд вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари давомида Жомбой туманида жойлашган «Номсизтепа» археологик ёдгорлигига зарар етказиш ҳолати аниқланди.
Ушбу ёдгорлик Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан давлат ҳимоясига олинган. Ўрганиш натижасида археологик ёдгорликнинг ғарбий томонидан узунлиги 120 метр, энига 1,5 метр ва баландлиги 1 метр умумий ҳажми 180 метр куб тупроқ текисланиб олингани аниқланди.
Ҳудудий бошқарма томонидан тупроқ қазиб олиш жараёни тўхтатилди ва жавобгарларга нисбатан огоҳлантириш берилди. Археология объектига етказилган зарар миқдори 4.3 млрд. сўм этиб белгиланди ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.
Кўрилган чора юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ