Бухорода Маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилди

Сақлаш
16:02 / 01.09.2022 1199 0

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан юртимизда кўплаб кўркам ва замонавий объектлар фойдаланишга топширилмоқда. Шулардан бири Бухоро вилоятида очилган Маънавият ва маърифат масканидир.

 

 

Кеча, 31 август куни Олот туманида Маънавият ва маърифат масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Бухоро вилоят ҳокими Б.Зарипов, Олот туман ҳокими Н.Неъматова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими раҳбари М.Пардаева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими раҳбари Ш.Сулаймонов, туман ҳокими ўринбосарлари, туман “Нуронийлар кенгаши” раиси С.Оққиев ҳамда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ҳамда чет эллик меҳмонлар иштирок этди.

 

 

Маскандаги кутубхона 150 мингдан зиёд китоблар, замонавий ўқув зали ва бепул интернет билан таъминланган. Шунингдек, “IT markaz”, “Беш ташаббус” тўгараклари, “Заковат” интеллектуал ўйин столи, китобхонлик байрамлари, турли кўрик-танлов ва театр-концерт дастурлари учун 260 ўринли тантаналар зали, 60 ўринли 3D форматли кино намойиши учун ҳам қулай шароитлар яратилган.

 

  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//