Жамият
Oyina.uz портали Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ўтказган ютуқли викторина ғолиблари аниқланди.
Танловнинг 30 август соат 23:00 гача давом этган биринчи босқичида Oyina.uz порталининг телеграм каналига @oyinauztanlovbot орқали дўстларини энг кўп жалб этган 100 нафар иштирокчи саралаб олинди. Натижалари бир хил бўлиб қолган яна 6 нафар қатнашчи ҳам танловнинг иккинчи босқичига ўтказилди.
Танловнинг иккинчи босқичи, яъни викторина бугун – 31 август соат 20:00 да бошланди. Иштирокчиларга махсус линк юборилиб, 31 та саволдан иборат тест ечиш имкони яратилди. Якуний натижаларга кўра совринли ўринлар қуйидаги билимдонларга насиб этди:
1-ўрин – Шохижаҳон Урунов (19 та тўғри жавоб, 7 минут 52 секундда) Iphone 13 Pro Max билан;
2-ўрин – Нодир Авазов (19 та тўғри жавоб, 9 минут 21 секундда) Vivobook Pro 15 билан;
3-ўрин – Бобурбек Латипов (17 та тўғри жавоб, 6 минут 25 секундда) Samsung A53 смартфони билан тақдирланади.
Ғолибларни чин дилдан табриклаймиз! Совринни олиш учун телеграмдаги @oyinaUz_tanlov аккаунтига мурожаат этишингизни сўраймиз.
Oyina.uz'дан узоқлашманг! Сизни янада қизиқарли ва адолатли викториналар кутмоқда!
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ