Маданият
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ва эсдалик совғалари берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Kinematografiya fidokori” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Кўкрак нишони билан миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, бадиий ва ғоявий жиҳатдан етук фильмлар яратиш, миллий фильмларни маҳаллий ва хорижий кинобозорларда кенг тарғиб қилиш, соҳада замонавий ва жаҳон тажрибасига асосланган ишлаб чиқариш ва бошқарув тизимларини жорий этиш ишларига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Кўкрак нишони ҳар йили 28 декабрь - Халқаро кино куни арафасида тантанали тарзда топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ва эсдалик совғалари берилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Агентликнинг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.
Жаҳон
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
77611
Жамият
56654
Жамият
55857
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ