Маданият
Наманган вилоятида 150 дан ортиқ ижтимоий объектлар ва тадбиркорлик субъектларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтмоқда. Шу жумладан, Тўрақўрғон туманида ҳам Маънавият ва ёшлар маркази фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппаков, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Б.Мирзатов ва Тўрақўрғон тумани ҳокими А.Мансуров сўзга чиқиб, маънавияти мустаҳкам, ёшлари содиқ ва интилувчан халққа ҳеч қандай ёвуз куч тажовуз қилолмаслиги, бугун эгаларига топширилаётган маскан ҳам бу борада ўзига хос қадриятлар кошонаси бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Умумий ер майдони 1,60 гектардан иборат мазкур мажмуадан соғломлаштириш ва дам олиш маскани, амфитеатр, кутубхона ўрин олиши режалаштирилган.

Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
77700
Жамият
56699
Жамият
55920
Жамият
50971
Жамият
//
Изоҳ йўқ