Маданият
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 25 августидаги қарори билан Туризм ва маданий мерос вазирлиги тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга кўра, вазирликнинг асосий вазифалари:
– туризм турларини кўпайтириш, энг аввало, ички ва зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳар томонлама ривожлантириш, ташқи ва ички туризмни ҳар томонлама кенгайтириш, янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш;
– туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетингини олиб бориш, мамлакатнинг туризм имижини янада ривожлантириш, мамлакатимизнинг бебаҳо туризм салоҳиятини оммалаштириш ва тарғиб қилиш;
– туризм инфратузилмасини шакллантириш, шу жумладан туризм объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш, уларга инвесторларни жалб қилиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш;
– туризм ва моддий маданий мерос соҳалари учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, туризм фаолияти ва моддий маданий мерос субъектлари ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни юқори сифатли даражада ташкил этиш;
– туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга оширишни таъминлаш;
– туризмнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, янги туризм маҳсулотларини яратиш, уларни паспортлаштириш, туризм соҳасидаги ягона реестрларни шакллантириш ва бошқалар.
Низом қуйидагиларни назарда тутади:
• Вазирликнинг мақоми, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
• функциялари, фаолиятини ташкил этиш тартиби;
• Вазирликни молиялаштириш тартиби;
• унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.
Шунингдек, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
– Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом;
– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низом.
Бюджетдан ташқари Жамғарма давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади ва Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади. Низом жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва тушган маблағларни вазирлик томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги банк ҳисобварақларида жамлаш тартибини белгилайди. Жамғарма маблағларидан Молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда фойдаланилади.
Туристик (меҳмонхона) йиғим жойлаштириш воситалари томонидан Ўзбекистон фуқароларидан (16 ёшгача бўлган болалардан ташқари) БҲМнинг 0,4 фоизи миқдорида, хорижий фуқаролардан – Низомга иловага мувофиқ миқдорларда, улар яшаган ҳар бир кун учун ундирилади. Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ