Жаҳон
1 сентябр куни АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган дунёга машҳур Ниагара шаршараси Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги шарафига республика миллий байроғи рангларига бурканади, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канадаги (қароргоҳи Вашингтонда) элчихонаси маълумотига кўра, ғарбий ярим шар энг катта шаршарасининг Ўзбекистон байроғи рангларига безанишини 31 август куни маҳаллий вақт билан 22:30 да (1 сентябр Тошкент вақти билан 07:30 да) жонли эфирда қуйидаги иловада томоша қилиш мумкин: www.earthcam.com/canada/niagarafalls/?cam=niagarafalls_str.
Ниагара шаршарасининг Ўзбекистон байроғи тусига кириши 15 дақиқа давом этади.
Ниагара Шимолий Америкада энг машҳур шаршара ва энг йирик сайёҳлик ҳудуди ҳисобланади. Шаршарани кўриш учун ҳар йили бутун дунёдан миллионлаб сайёҳлар келади.
Шаршара кенглиги 792 метр, баландлиги эса 53,6 метрни ташкил этади. Ундан тушаётган сув ҳажми секундига 2,2 миллион кубометрга тенг. Ниагара шаршарасини тунда ёритиш учун 1,4 мингта ёритгичдан фойдаланилади. Улар биргаликда 16 миллиондан ортиқ рангда турли композицияларни ташкил этиш имкониятига эга.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ