Маданият
Испания Қироллигининг сайёҳлар гавжум бўлган провинцияларидан бири Валенсияда XIV асрдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинаётган «Марвлар ва насронийлар» фестивалининг навбатдаги мавзуси илк марта Ўзбекистон туризми ва маданий меросига бағишланди. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар бермоқда.
Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовнинг қайд этишича, фестивални ташкил этиш учун 10 минг нафар фаол ҳаваскорлар ҳамда бутун дунёдан томошабин сифатида 100 минг нафарга яқин ҳаваскорлар ташриф буюради.
Айни пайтда, Испания томони тадбир иштирокчилари учун миллий, тарихий кийимлар тикиш бўйича ўзбек ҳунарманд, дизайнерларига буюртмалар (600 дона кийим кечак, 2000 та дўппи ва Амир Темур роли учун алоҳида) берган ҳолда тайёргарлик ишларига 400 минг евро маблағ сарфланган.
Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси билан ҳамкорликда ўзбек фольклор жамоаси, ҳунармандлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат делегация айни дамда Валенсияда бўлиб турибди.
Фестивалда Алберто Климер Амир Темур образида намоён бўлди.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ