«Янги Ўзбекистон» мақолалар танлови ғолиблари тақдирланди

Сақлаш
14:30 / 29.08.2022 771 0

Тошкент шаҳрида «Учинчи ренессанс – маърифатли жамият сари!» мавзусида республика конференцияси ўтказилди. Конференция давомида «Янги Ўзбекистон» мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Республика истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти томонидан ўтказилган танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар, талабалар, тарғиботчилар, илмий тадқиқотчилар (магистрант, докторант ва бошқа), олимлар, профессор-ўқитувчилар иборат 73 нафар иштирокчидан 98 та мақола келиб тушган.

 

Мазкур танловга тақдим этилган мақолалар орасидан Ташкилий қўмита аъзолари томонидан саралаб олинган энг яхши номзодлар қуйидаги тартибда рағбатлантирилди.

 

 

Танловнинг 3 та рағбатлантирувчи ўрин ғолиблари:

 

Маданият вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шавкат Ортиқов;

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ирода Насимова;

 

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани 100-мактаб ўқитувчиси Бахтиёр Ўриновлар диплом ҳамда микротўлқинли печь мукофоти билан тақдирланади.

 

Танловнинг 2 та учинчи ўрин ғолиблари:

 

Олий Мажлис ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотчилари институти бўлим бошлиғи Акбаршоҳ Тешаев;

 

Ғузор туманидаги 78-ўрта мактаб, Қарши туманидаги 16-ўрта мактаб тарғиботчилари Феруза Жабборова ва Роҳила Йўлдошевалар диплом ҳамда 2 (икки) миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.

 

 

Танловнинг 2 та иккинчи ўрин ғолиблари:

 

Юридик фанлари доктори, профессор – Миродил Баратов;

 

«Стандарт» илмий-техник журнали муҳаррири Зилола Хўжаниёзовалар диплом ҳамда 4 (тўрт) миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади;

 

Танловнинг 2 та биринчи ўрин ғолиблари:

 

Юридик фанлари доктори, профессор – Фируза Мухитдинова;

 

Журналист, «Шуҳрат» медали соҳиби – Пўлат Эрматовлар диплом ҳамда 6 (олти) миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Сиёсат

13:28 / 15.11.2024 0 39
Янгийўл шаҳри ҳокими ўзгарди

//