Жамият
Шу йил 9 сентябрдан кучга кирадиган «Реклама тўғрисида»ги янги Қонуннинг 7-бобида Товарларнинг айрим турларини реклама қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз боради.
Унга кўра, қонуннинг 35-моддасида овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчаларининг рекламаси бўйича тартиблар белгиланди:
- «улар дори воситалари ҳисобланади» ёки «даволаш хоссаларига эга» деган таассурот уйғотилмаслиги;
- қўллаш натижасида одамлар даволанганига, аҳволи яхшиланганига доир муайян ҳолатлар мисол келтирилмаслиги;
- уларни қўллаган жисмоний шахслар томонидан билдирилган миннатдорлик изҳорини ўз ичига олмаслиги;
- соғлом овқатланишни рад этишга ундамаслиги;
- биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалар бўйича тадқиқотлар ўтказилгани ҳамда давлат рўйхатига олингани тўғрисидаги фактларни ҳаволалар қилиш, шунингдек, улардан тўғридан-тўғри тавсия шаклида фойдаланиш орқали дори воситаларига нисбатан афзаллиги ҳақидаги таассуротни юзага келтирмаслиги;
- вояга етмаганлар истеъмол қилиши тақиқланган биологик фаол қўшимчалар рекламасида болалар тасвиридан фойдаланилмаслиги керак.
Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасида уларнинг дори воситаси эмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш берилиши шарт.
Бундай маҳсулотлар рекламаси бўйича рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш ҳам мумкин эмас.
Шунингдек, мазкур Қонуннинг 36-моддаси билан эса она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси ҳам тақиқланган.
37-моддада эса Энергетик ичимликларнинг рекламасида, ҳар бир ҳолда, бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш кераклиги келтирилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ