Техасда 113 миллион йил аввал яшаган динозавр излари топилди

Сақлаш
16:16 / 26.08.2022 827 0

АҚШнинг Техас штатидаги кучли қурғоқчилик тадқиқотчиларга илгари номаълум бўлган динозавр изларини топиш имконини берди. "USA Today" нашрига кўра, динoзаврлар 113 миллион йил аввал яшаган.



Бу кашфиёт «Динозаврлар водийси» давлат боғида қилинган. Боғда эрта бўр даврининг чўкинди жинслари мавжуд бўлиб, уларда қадимги мавжудотларнинг кўплаб излари сақланиб қолган.



Палукси дарёси қирғоғида янги оёқ излари занжири кўзга ташланган. Илгари улар сув остида бўлган. Қурғоқчилик сабаб излар юзага чиққан.



Палеонтологлар изларни текшириб, уларнинг Акрокантозаврга тегишли эканлигини аниқлашди. Бу динозавр йиртқич бўлган ва икки орқа оёқда ҳаракатланган. Катталарининг бўйи олти метрга ва вазни eтти тоннагача бўлган. Олимларнинг таъкидлашича, бу бироз аввал пайдо бўлган бўлса-да, тур тиранозаврларга ўхшайди. Акрокантозаврлар уч бармоқли оёқ изларини қолдирган.



Йиртқичнинг излари ёнида мутахассислар узунлиги 18-21 метр ва оғирлиги 400 тоннага етган ўтхўр гигант Сауропосейдон протелларининг изларини ҳам пайқашди. Олимларнинг таъкидлашича, акрокантозаврлар бу жонзотларни овлаган. Шунингдек, асосан касал, жароҳатланган, заифлашган ҳайвонлар билан озиқланган.



Дарё қирғоғида ҳали бошқа оёқ излари ҳам топилди. Бироқ улар ҳақида маълумот мавжуд эмас. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бўр даврида ушбу боғнинг ҳудуди улкан ички денгизнинг саёз қисмида жойлашган. Динозаврлар қирғоқдаги қалин ёпишқоқ лойдан ўтишган ва у қаттиқлашганда, ўн миллионлаб йиллар давомида уларнинг изларини сақлаб қолган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//