Тошкентда «фирибгарликнинг антиқа тури пайдо бўлгани» айтилди

Сақлаш
14:12 / 26.08.2022 1288 0

Ижтимоий тармоқларда автомобиль эшиги ушлагичига қулф илингани ва унга хат қистирилгани акс этган фото ва видеолар тарқалди. Хабарларда Тошкентда фирибгарликнинг янгича, антиқа усули – автомобилга қулф илиб кетилиб, шу картага пул ташланса, код айтилиши, шу орқали пул ундириб юрилгани айтилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ муносабат билдирди.

 

Таъкидланишича, ИИББ томонидан ўтказилган текширув ва ўрганишлар натижасида шаҳар ИИББ ва унинг қуйи тизимларига бу каби ҳолатлар юзасидан мурожаат келиб тушмаган.

 

“Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Агар сиз билан шу каби ҳолат содир бўлган бўлса ёки шу каби ҳолатга дуч келсангиз, шунингдек, ушбу шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, 71-206-42-54 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилишингизни ёки 97-778-99-65 Telegram рақами орқали хабар беришингизни ёхуд яқин орадаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилишингизни сўраймиз”,  дейилади муносабатда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//