Маданият
Манаҳ вилоятида жойлашган хорижий тилларда сўзлашувчилар учун араб тилини ўргатиш бўйича Султон Қобус коллежида таҳсил олаётган талабалар ўзларининг миллий маданиятларини намойиш этди. Бу ҳақида Мамлакатимизнинг Ўмон Султонлигидаги элчихонаси хабар берган.
Жумладан, 16 та давлатдан (Буюк Британия, Бруней, Жанубий Корея, Италия, Латвия, Малайзия, Хитой, Шри-Ланка, Ўзбекистон, Қозоғистон, Эрон, Япония ва бошқалар) келган 40 нафардан зиёд талабалар сирасида Тошкент давлат шарқшунослик университети битирувчиси, мустақил тадқиқотчи Барнохон Исмоилова юртимиз урф-одатлари, маданияти, асрий қадриятлари ҳамда миллий таомлари тақдимотини намойиш этди. Шунингдек, талабамиз ўз чиқишида Ўзбекистон мадҳиясини араб тилида ижро этиб, тадбир иштирокчилари олқишига сазовор бўлди.
Тадбир якунлари бўйича Барнохон Исмоилова иккита асосий танлов – «энг яхши безатилган стенд» ҳамда «энг яхши тайёрланган миллий таом» бўйича мутлақ ғолиб, деб топилгани ҳолда асосий совринларни қўлга киритди.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ