Маданият
Ижтимоий тармоқларда Давлат муҳофазасига олинган Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси 30-уйда жойлашган AОКA биносининг фасади, “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи тарафида таъмирлаш ишлари Маданий мерос агентлигининг тегишли рухсати олинмасдан туриб амалга оширилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги изоҳ берди.
Қайд этилишича, Навоий кўчасида жойлашган бу бино архитектура ёдгорлиги сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 апрель куни 846-сонли қарори билан давлат муҳофазасига олинган. Жорий йилнинг 8 август куни 716-хатга асосан Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармасига Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси 30-уйда жойлашган бинода таъмирлаш ишларини олиб бориш юзасидан мурожаат қилинган.
Маданий мерос бошқармаси мурожаатни кўриб чиқиб, 10 кун муддатда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб, Илмий-эксперт кенгашига тақдим этишни сўраган. Ҳужжатлар бугунги кунда Илмий-эксперт кенгашининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилиш учун юборилган.
“2022 йил 8 август куни 716-хатга асосан, куз-қиш мавсуми яқинлашиб келаётгани ва ёғингарчиликларни ҳисобга олиб, Маданий мерос агентлиги томонидан бинога шикаст етказмасдан унинг асл ҳолати, тарихийлигини сақлаб қолган ҳолда, ўрнатилган тартибда фасад қисмида дастлабки косметик таъмирлаш ишлари амалга оширилишига рухсат берилган”, дейилади хабарда.
Ушбу объект косметик таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси назорати остида олиб борилаётгани маълум қилинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ