Тошкент вилоятидаги канал бўйида ҳайвонлар суяклари тўпланиб қолгани хабар қилинди

Сақлаш
20:41 / 25.08.2022 624 0

Тошкент вилояти Экоголия бошқармаси Тошкент туманидан оқиб ўтувчи канал суви камайиб кетгани сабаб ҳайвонлар суяклари канал ёқасида тўпланиб қолгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, туманнинг «Кўксарой» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Дамариқ» каналида сув камайиб, бир қанча ҳайвон суяклари канал ёнига чиқиб қолгани ва ушбу ҳолатни бартараф этиш бўйича йўлланган видеомурожаатдаги ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан тезкорлик билан жойига чиқиб ўрганилган.

 

Ўрганишлар натижасида ҳақиқатан ҳам ушбу каналда вақтинча сув камайтирилгани сабабли канал ёқасида ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари тўпланиб қолгани аниқланган.

 

Ҳолат тегишли тартибда бартараф этилиб, ҳудуддаги аҳоли, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилган. Бундан ташқари, мазкур канал атрофида экологик назорат янада кучайтирилиб, тегишли ташкилотлар билан биргаликда каналда тозалаш ишларини олиб боришга келишиб олинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//