Жамият
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 26,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 98,1 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.
Қовун ва тарвуз экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 44,5 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 47 минг тонна
- Россия – 23,4 минг тонна
- Қирғиз Р. – 14,4 минг тонна
- Тожикистон – 9,3 минг тонна
- Беларус – 1,9 минг тонна
2022 йилнинг 7 ойида хорижга энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган ҳудудлар:
- Тошкент вилояти – 23,4 минг тонна
- Фарғона вилояти – 12,8 минг тонна
- Андижон вилояти – 11,4 минг тонна
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ