Маданият
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига амалий ташрифи давомида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилгани ҳақида хабар берган эдик. Зиёрат вақтида Президент мажмуа ёнида Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этиш таклифини билдирди.
«Яқинда Мадина шаҳрида бўлганимизда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейини кўрдик. Бу ерда ҳам шунга ўхшаш музей ташкил этсак, яхши бўлар эди. Унда Имом Бухорий бобомизнинг ҳаёти, илм йўли, ўша давр тарихи ахборот технологиялари орқали кўрсатилади. Булар ёшлар, чет эллик сайёҳларнинг яққол тасаввурида қолади. Музей халқимиз учун яна бир маънавий хазина бўлади», деди давлатимиз раҳбари.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигига бу борада лойиҳа тайёрлаш топширилди.
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77919
Жамият
56829
Жамият
56055
Жамият
51108
Жамият
//
Изоҳ йўқ