Тошкентда янги қурилган уйлардан 118 дона ўт ўчириш мосламаси ўғрилаб кетилди

Сақлаш
15:54 / 25.08.2022 611 0

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида яшовчи 34 ёшли А.Р. уйларга ўрнатилган 118 дона ўт ўчириш мосламаси ва шлангларни ўғрилаганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақида шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

 

Бошқарманинг аниқлик киритишича, ўғриликлар турли туманлардаги бир нечта янги қурилган уйларда содир этилган. Ҳар бир ўт ўчириш мосламаси 480 минг сўмдан баҳоланган.

 

Мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи қўлга олинган.

 

Ушбу моддага кўра, у БҲМнинг 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//