Жамият
Хошимин шаҳри (Вьетнам) мезбонлик қилган пара-таэквондо бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида Эрондан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси хабар берди.
Эркаклар ўртасида -63 кг вазн тоифасида татамига чиққан Кудрат Хайдаров ҳамда аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида беллашган Гулжаной Наимова олтин медалга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасидаги баҳсларда -47 кг вазн тоифасида Зиёда Исоқова терма жамоа ҳисобига кумуш медални тақдим этди.
Эркаклар ўртасидаги беллашувларда -63 кг вазн тоифасида Қудрат Суюнов, -70 кг вазнда Асил Хусанов ҳамда 80 кгда оғир вазнда Асад Анваров бронза медалини қўлга киритди.
Бундан ташқари, 21 давлатидан 100 дан ортиқ спортчи қатнашга мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг энг яхши жамоаси деб топилди. Терма жамоа мураббийи Бобур Қўзиев эса мусобақанинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ