Жамият
Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистондан хорижга 2 млн АҚШ долларидан ортиқ валютани олиб чиқиб кетаётган гуруҳни қўлга олди. Бу ҳақида ташкилот ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХ томонидан Наманганнинг Косонсой туманида яшовчи ака-укалар автомашинада “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилди. Автомашинасида бир дона полиэтилен пакетда 205 600 АҚШ доллари, синтетик қопда эса 836 300 АҚШ доллари, шунингдек, бошқа бир синтетик қопда 800 000 АҚШ доллари, жами 1 841 900 АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Косонсойда яна бир тадбиркор қўлга олинди. Унинг Malibu русумли автомашинасида 167 100 АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 2 млн. 9 минг АҚШ долларининг ноқонуний равишда мамлакатдан олиб чиқиб кетилишига чек қўйилган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ