Жамият
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақида Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Синоптикларга кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистонга Урал ҳудудларидан қуруқ ва салқин ҳаво кириб келиши давом этади.
Республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19-20 августда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилади. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги24-27 м/сга етиши мумкин.
Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати 32-35 даража атрофида бўлади, шанба ва якшанба кунлари эса янада салқинлашади. Кечаси ва эрталаб ҳарорат 12-15° гача пасаяди, кундуз кунлари эса 27-30° атрофида бўлади. Бундай ҳарорат фони ушбу давр учун иқлимий меъёрдан 3-5 даражага пастдир.
Спорт
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77922
Жамият
56832
Жамият
56056
Жамият
51111
Жамият
//
Изоҳ йўқ