Жамият
Саудиянинг «Jamjoom Pharma» фармацевтика компанияси Ўзбекистон дори-дармон ишлаб чиқариш саноатига 52 миллион доллар сармоя киритиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақида «Arab News» нашри хабар бермоқда.
Компания вице-президенти Маҳмуд Жамжумнинг айтишича, унинг компанияси Марказий Осиё бозорига чиқишдан манфаатдор. Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Саудия-Ўзбекистон бизнес-форумида у Ўзбекистон билан ҳамкорлик унинг учун минтақавий бозорга йўл очишига умид билдирди.
«Ҳозир биз дунёнинг 30 та давлатида фаолият юритаяпмиз. Энди биз ушбу ҳудудга эътибор қаратмоқдамиз. Бизни Ўзбекистон, Афғонистон ва Туркманистон қизиқтиради. Бу келишув биз учун минтақага эшик очади», – деди Жамжум.
Компания вице-президенти, шунингдек, барча керакли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг Ўзбекистонда реклама кампаниясини бошлашни режалаштираётганини айтди.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77691
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ